«Беш ташаббус паралимпиадаси» республика финал босқичидан фоторепортаж
Бугун пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 364 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара бадминтон, пара армрестлинг ва пара шахмат йўналишлари бўйича ўзаро куч синашмоқда.
[gallery-30402]
Мазкур мусобақалар халқаро паралимпия ҳаракати талаблари асосида, шунингдек, сурдлимпия ҳамда кўзи ожиз спортчилар учун IBSA халқаро спорт дастурлари мезонларига мувофиқ ташкил этилгани билан аҳамиятлидир.
«Беш ташаббус паралимпиадаси» ногиронлиги бўлган ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда мамлакатимизда инклюзив спортни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Мусобақалар 15 июль куни якунига етиб, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА