Беларусь ўзига президент сайламоқда
Хабарингиз бор, бугун 9 август куни Беларусь давлатида президент сайлови бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, бугун 9 август куни Беларусь давлатида президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган рўйхатда 6 миллион 844 минг 932 сайловчи, шунингдек республикадан ташқаридаги 5 минг 319 нафар Беларусь фуқароси қайд этилган. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги маълум қилган.
4-8 август кунлари муайян сабаб билан 9 августда тадбирда қатнаша олмайдиганлар учун олдиндан овоз бериш жараёни ташкил этилди. Тўрт кун давом этган муддатидан аввалги сайлов иштирокчилари миқдори 32,24 фоизга тенг бўлди.
Овоз бериш варақаларига 5 номзоднинг исми-шарифи киритилган: Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская ва Сергея Черечень.
Тахмин қилинишича, сайловнинг дастлабки натижалари 10 август эрталаб ошкор қилинади.
Тадбирда қатнашаётган халқаро кузатувчилар гуруҳи, асосан, Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ миссияси аъзоларидир. МСК жами 250 халқаро кузатувчини рўйхатга олган, уларнинг 180 нафари МДҲ тузилмалари вакиллари ҳисобланади.
Бундан ташқари Арманистон, Исроил, Литва, Фаластин, Руминия, АҚШ, Тожикистон, Ўзбекистон, Франция, Швеция, Эстония каби давлатлар элчихоналаридан 70 га яқин хорижий дипломат ҳам аккредитациядан ўтказилган.