Беларусь ва Россия авиа соҳасида ҳамкорлик қилади
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда Россия самолётлари билан ҳамкорликдаги навбатчиликни ташкил қилиш бўйича таклиф билдирди.
“РИА Новости” хабарида айтилишича, Лукашенко Россия билан ҳарбий ҳамкорлик масалаларига бағишланган йиғилишда мазкур масалани кўтарган ва икки давлат орасида биргаликда патруллик қилиш тажрибаси мавжуд эканини таъкидлаган.
“Бизга самолётларни беринг, уларда руслар ва беларуслар биргаликда парвоз қилади. Базалар етарли, уларни қуриш учун пул сарфлашнинг ҳожати йўқ”, деди Лукашенко.