Бекхэм – FIFA президентлигига асосий номзодми?
“Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” афсонаси Дэвид Бекхэм Европа футбол жамоатчилиги орасида FIFA президентлигига асосий номзод сифатида баҳоланмоқда. У сайловда амалдаги етакчи Жанни Инфантинога қарши чиқиши мумкин.
“Sky Sport Germany” хабарига кўра, UEFA ва Германия футбол ассоциацияси таркибидаги бир неча фракция Англия терма жамоаси собиқ аъзосини ҳозирги раҳбарга муқобил сифатида кўрмоқда.
FIFA Жаҳон чемпионати учун тижорат ва телевидение ҳуқуқини бошқариш масаласида юзага чиққан келишмовчиликдан сўнг амалдаги президентга эътироз кучайди. Шундай шароитда юқори дунёвий мавқеи Дэвидни кенг қўллаб-қувватланадиган жозибали номзодга айлантириши мумкин.
Номзодларни рўйхатга олиш муддати 18 ноябрь, сайлов 2027 йил 18 мартга белгиланган. Бекхэмнинг номзоди эса ҳали расман эълон қилинмаган.
С.Раҳимов, ЎзА