Бедана сайрашига қараб баҳоланадими?
Марғилон шаҳрида бир хонадон бор. Ушбу хонадонни одамлар жуда яхши билади. Сабаби бу уйдан доимо сайроқи беданаларнинг овози эшитилиб туради. Бир эмас, бир нечта беданаларнинг сайрашини эшитиш учун маҳалла аҳли хонадонга йиғиладилар.
Бедана бир баҳона, муҳими – дийдор, дейди марғилонликлар. Муҳаммадамин ака Муллаев 15 йилдирки сайроқи беданаларни боқади. 4 дона бедана парвариши билан шинавандаликни бошлаган Муҳаммадамин аканинг беданалари сони бугун 97 тага етди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/53yNj8R23VM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Халқимиз азалдан дала-даштлар, ўтлоқларда тўр ёйиб, унга бедана илинишини соатлаб кутишган, сўнг тутилган қушни уйига келтириб, тўрқовоқда боқишган. Бедананинг хушовоз сайрашини эшитиш уларга завқ, ҳузур бағишлаган. Муҳаммадамин ака ҳам тўр қовоқда турли беданаларни боқади ва ҳар бирини ўз номи билан чақиради.
Муҳаммадамин ака бедана парвариши билан шуғулланиш кам маблағ талаб қилиши, бунга катта жой шарт эмаслиги ушбу фаолиятга қизиқувчилар учун жуда қулай эканини таъкидлайди.
Аҳрор Зиятов (видео), ЎзА