Байрамингиз муборак, шифокорлар!
Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Байрам муносабати билан давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони асосида фидойи тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак унвонлари билан тақдирланди. Тадбирда ана шу мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди.
Соҳа ходимлари, фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этаётган тантанали маросимга санъаткорларнинг концерт дастури янада файз бағишламоқда.