Баймирзаев Дилмурод Нематовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Иқтисодий фаолиятда хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш (Наманган вилояти фермер хўжаликлари мисолида)” мавзусида
Баймирзаев Дилмурод Нематовичнинг 08.00.13 - «Менежмент» ва 08.00.04 - «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» туташ ихтисосликлари бўйича “Иқтисодий фаолиятда хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш (Наманган вилояти фермер хўжаликлари мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон давлат университети ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/30.12.2019.I.60.03 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгашнинг 2021 йил 14 июль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170100, Андижон шаҳри, Университет кўчаси, 129-уй.
Тел./ факс: 0(374) 223-88-30
e-mail: agsu_info@edu.uz