Байден Эроннинг ядро қуроли ҳақида
Қўшма Штатлар Теҳрон ҳукуматига Эрон ядровий дастури бўйича кенг қамровли ҳаракат режаси доирасида розилик билдиришга тайёр эканини эълон қилиб, уларнинг қарорини абадий кутиш ниятида эмаслигини билдирди.
Бу ҳақда Президент Жо Байден Исроил Бош вазири Яир Лапид билан ўтказган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз Эрон раҳбариятига қўшма амаллар ҳаракатига қайтишга розилигимизни билдирдик. Ҳозир у томондан жавоб кутмоқдамиз. Қачон муносабат билдирилиши номаълум, бунга ишончим комил эмас. Бинобарин, биз жавобни абадий кутмоқчи эмасмиз”, деди Байден.
Биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз!, дея қўшмча қилган Оқ уй раҳбари.
ЎзА