Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади
Хитойнинг Хэфэй шаҳрида байдарка ва каноэ бўйича ўтказилган 21-Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллади.
2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколари тақдим этадиган бу галги қитъа биринчилигида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 11 та кумуш, 5 та бронза медалларига эгалик қилди.
Медаллар жамғаришда Хитой жамоаси етакчиликка эришган бўлса, 2-ўрин ҳамюртларимизга, 3-ўрин эса Қозоғистон жамоасига тегишли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА