Барнохон Сайфуллаева — Осиё ўйинлари ғолиби
ХХ Осиё ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар ўртасидаги баландликка сакраш баҳслари ўз якунига етди.
Қувонарлиси, унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Барнохон Сайфуллаева 190 метр натижа қайд этиб, мусобақа ғолибига айланди ва делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этди. Ушбу йўналишда қозоғистонлик Кристина Овчинникова кумуш, ҳиндистонлик Пуджа Сингх бронза медалини қўлга киритди.
Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 14 та олтин, 17 та кумуш ва 14 та бронза, жами 45 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА