Барча хонадонлар табиий газ билан таъминланади
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан аҳолига табиий газ етказиб бериш мақсадида Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида табиий газ қувурлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Корхона томонидан ҳудудда жойлашган жами 260 та уй-жойга табиий газ қувурлари ўрнатилиши белгиланган. Шу кунга қадар 148 та хонадонга газ қувури тортилиб, шулардан 7 та хонадонга газ ҳисоблаш мосламаси ҳам ўрнатилди. Яна 30 хонадон бу жараёнга тайёр.
[gallery-929]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА