Барқарор ривожланиш самараси
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамияти барқарор ривожланаётган ишлаб чиқариш субъектларидан.
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамияти барқарор ривожланаётган ишлаб чиқариш субъектларидан.Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомашиналар, автобус ва тракторлар учун ҳамда уй-жойлар қурилишига юқори сифатли ойна ва шиша маҳсулотлари етказиб берадиган корхонада барча технологик жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Икки мингдан ортиқ ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган корхонада жорий йилда эшик-ром, стеклопакет, яъни кўп қатламли ойна тайёрлаш цехлари ишга туширилгач, маҳсулотлар тури 160 га етди.