Банк тизими: Қонун, амалиёт ва самара
Банк тизимига оид қабул қилинаётган қонун ва қарорлардан тижорат банклари ходимлари нечоғли хабардор? Улар тизимдаги ислоҳотларни қандай қабул қилмоқда?
Банк тизимига оид қабул қилинаётган қонун ва қарорлардан тижорат банклари ходимлари нечоғли хабардор? Улар тизимдаги ислоҳотларни қандай қабул қилмоқда?
“Микрокредитбанк” АТБ томонидан янги таҳрирда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг аҳамиятини банк ходимлари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўтказилаётган ўқув семинарида шу ҳақда сўз борди.
Фарғона вилояти минтақавий филиали ходимлари иштирокида бўлиб ўтган семинарда қонунларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва белгиланган нормалари бўйича тушунтириш берилди.

Бугунги кунда банк тизимини ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва барқарорлигини ошириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Банк тизимини ислоҳ қилиш жараёнида уларнинг барқарорлигини таъминлаш, қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, молиявий муассасалар фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган молиявий хизматлар ҳажмини кенгайтириш ҳамда аҳолининг ишончини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳани янада тараққий эттириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қабул қилинаётган тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар бунга мисолдир.

Хусусан, жорий йилнинг 11 ноябрь куни “Марказий банк тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди. Бундан ташқари, шу йилнинг 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида“ги, 2019 йил 1 ноябрдаги “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 22 октябрдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида“ги қонунлар шулар жумласидандир.
Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида