Бангкок аҳолиси ўртасида зиддиятли мулоқот оқибатида отишмалар содир бўлиши кўпаймоқда
Бангкокдаги “Century Plaza” савдо марказидаги отишмада бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланди.
Бангкокдаги “Century Plaza” савдо марказидаги отишмада бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланди, дейилади “Reuters” хабарида.
Полиция маълумотида айтилишича, отишма ўзаро зиддиятли мулоқот туфайли рўй берган. Ҳодиса жойида суриштирув ишлари олиб борилган, гувоҳлардан кўрсатмалар олинган.
Айтиш жоизки, бундай ҳодиса Таиландда кейинги 10 кун ичида иккинчи марта содир бўлиши. Ўтган галги ҳодисада мамлакат армияси сержанти 26 кишини отиб ташлаб, 56 кишини жароҳатлаганди.