Балиқ ови қимматга тушди
Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва инспекциянинг Оқолтин тумани бўлими инспекторлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат-рейд тадбирида Мирзаобод тумани "Мирзачўл" СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурдан фуқаролар С.Б ва К.Р лар белгиланган миқдордан, яъни 5 килодан ортиқча бир турдаги жами 9 дона зоғора балиқларни овлаш орқали ов қилиш қоидаларини бузганлиги аниқланди.
Бу билан улар Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 90-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб топилиб тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан 1 миллион 350 минг сўмдан жарима ва 270 минг сўмдан табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Ш. Суяров,
ЎзА