Баҳор ёмғири
ФОТОРЕПОРТАЖ
Баҳор ёмғири – табиатнинг энг сокин ҳодисаларидан бири. У ерга фақатгина намлик эмас, софлик ва ҳаёт нафасини олиб келади.
Бугун эрта тонгдан пойтахтда шивалаб ёмғир ёғмоқда. Бу ёмғир чор-атрофга ҳамда кишилар қалбига осойишталик улашаётир.
[gallery-28609]
Баҳор ёмғири остида шаҳар қиёфаси ҳам ўзгарди: шовқин бироз пасайган, кўчаларда соябон кўтарган одамлар ҳаракати, ҳар ким манзил сари шошган. Баъзилар эса ёмғир остида юришдан завқ олаётир.
Пойтахтда ёмғир, майин ва оҳиста ёғмоқда...
Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА