Бачелетнинг кейинги муддатга қолиш нияти йўқ
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет кейинги тўрт йилликда лавозимини сақлаб қололмаслиги тўғрисида баёнот берди.
Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 50-сессияси қатнашчиларига мурожаат ыиларкан, мулозим «мен бу минбарда туриб, сўнгги бор ҳисобот беряпман», дея таъкидлади.
Кейинги пайтда Олий комиссар Россия томонидан бир неча бор танқидга учраган.
М.Бачелетнинг тўрт йиллик ваколати 31 августда тугайди. БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар БМТ Бош котиби томонидан тайинланади ва Бош ассамблеяда тасдиқланади. Бу лавозимда икки муддат ишлаш мумкин.
Бачелет 2018 йил БМТ Олий комиссари этиб тайинлангунга қадар икки марта - 2006-2010 ва 2014-2018 йиллар давомида Чили Президенти сифатида мамлакатни бошқарган.
ЎзА