БАА ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири билан учрашув тўғрисида
2022-йил 7-сентябр куни "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Ар-Риёд шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Халифа ал-Марар билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни кўриб чиқилди.
Бўлажак тадбирлар, жумладан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўйича фикр алмашилди.
Томонларнинг БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасида, шунингдек, Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё форматида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Товар айирбошлаш кўрсаткичларини орттириш, сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ муҳимлиги эътироф этилди.
ЎзА