Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков 1974 йил 7 майда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган.
7 май
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков 1974 йил 7 майда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган.
Озодбек Назарбеков 2007 йил Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли вокалчи хонандалигидан бошлаган.
Бир неча йил Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси, кейинчалик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Yoshlar” телерадиоканали акциядорлик жамияти директори, бош продюсери лавозимида ишлади. Айни пайтдаги визифасига тайинланганга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш олиб борган.
* * *
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!