Ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилмоқда
Инсон ҳаёти турли мураккабликлардан холи эмас. Айниқса, бундай вазиятга янги оила қурганлар дуч келса, уларга маънавий қувват ва психологик ёрдам ғоят муҳим.
Айнан шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январда “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Яккасарой тумани Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан ажрим ёқасидаги 5 та оиланинг тақдири муҳокама қилинди.
Муҳокамада тумандаги масъул раҳбарлар ҳамда диний уламолар иштирок этишди.

Қувонарлиси шуки, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда психолог медиаторлар билан ҳамкорликда ажрим ёқасига келиб қолган 1 та оила яраштирилди. Шунингдек, ўзаро келишмовчилик сабабли ажрим ёқасига келиб қолган 4 та оилага тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Мазкур ташаббус изчил давом эттирилиб, ярашиш имкони бор деб топилган оилаларга медиатор психологлар бириктирилди, якка тартибдаги суҳбатлар орқали оилани сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда.
Шербек Исломов, ЎзА