Аждодлардан мерос авлодларга ибрат аллома
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университетида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб “Аждодлардан мерос авлодларга ибрат аллома” номли маънавий-маърифий кеча ташкил этилди.
Шоирга эҳтиром ҳамда Навоий меросини кенг ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Шодмон Сулаймон, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.
[gallery-10516]
Тадбирда сўз олганлар буюк мутафаккирнинг ҳаёти, ижоди, жаҳон ҳамжамияти, хусусан, дунё адабиётида тутган ўрни ҳақида кенг маълумот берди.
Филология фанлари доктори, доцент Ш. Ҳайитовнинг “Макорим ул-ахлоқ”да Алишер Навоий шахсияти талқини” мавзуидаги маърузаси ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Талабалар шоир қаламига мансуб ғазалларни ёддан ўқиди. Саҳна асарлари, мумтоз мусиқа садоси остидаги рақслар тадбирга ўзгача файз бахш этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА