Аёл тадбиркор бўлса – оила фаровон бўлади
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида 2014 йили ташкил этилган “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг мамлакат босқичида навоийлик аёллар муваффақиятли иштирок этди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги нуфузини юксалтириш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2004 йил 25 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир.
Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Саноати жадал ривожланиб бораётган ҳудудлардан бири бўлган вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш, хусусий секторни янада равнақ топтиришга хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшмоқда. Вилоятда тадбиркор аёллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ўтган йили вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 35 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Натижада 1 минг 930 га яқин хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида кенг имкониятлар яратмоқда. Айни пайтда мазкур қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманларда “Ўз бизнесингни йўлга қўй”, “Аёл тадбиркор бўлса – оила фаровон бўлади” каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ўтказаётир.
– Жамиятимиз гултожи бўлган хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўлами кенгаймоқда, – дейди вилоят ҳокимлигининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири Гулноз Аслонова. – Ўтган йили опа-сингилларимизнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштириш, яъни маиший техникалар харид қилиши учун 4 миллиард 574 миллион сўм истеъмол кредити ажратилгани фикримизни тасдиқлайди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида 2014 йили ташкил этилган “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг мамлакат босқичида навоийлик аёллар муваффақиятли иштирок этди. Танловнинг “Қишлоқ жойларга мўлжалланган энг яхши лойиҳа” номинацияси бўйича Навбаҳор туманидаги “Afrosiyob Gulshani” хусусий корхонаси биринчи ўринга лойиқ топилиб, 32 миллион сўм имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатга эга бўлди.
– Кредитга 15 турдаги замонавий тикув дастгоҳлари харид қилдик, – дейди “Afrosiyob Gulshani” раҳбари Гулшан Олтинова. – Танловга тақдим этган лойиҳамиз бўйича болалар кийимлари тикишни йўлга қўйдик. Ўн бир нафар хотин-қиз меҳнат қилаётган корхонамизда интернет орқали буюртмалар олиш яхши йўлга қўйилган. 2014 йили on-line тарзидаги буюртмалар орқали 40 миллион сўмлик маҳсулот харидорларга етказиб берилди. Режаларимиз катта. Жорий йилда “Туронбанк”нинг вилоят филиалидан 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчимиз.

Вилоятда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ишбилармонлик салоҳиятини янада ошириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.