Ашёвий далиллар билан қўлга олинди
Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан амалга оширилган навбатдаги махсус тадбир гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида муаммолар ҳали ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганини яна бир бор кўрсатди.
Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “назорат остида олиш” тадбири давомида олдиндан Жиззах воҳаси ҳудудидан кузатувга олинган фуқаро Ф.К.М. 50 грамм опий моддасини Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида 1200 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
А.Қаюмов, ЎзА