Қашқадарёда ҳам карантин қоидаларига амал қилинмоқда
Вилоят аҳолиси “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолишган.
Қарши шаҳри аҳолиси бугунги синовли кунларда ҳеч қандай хавотир ва ваҳимага берилмасдан, ҳамжиҳат бўлиб, хотиржамлик билан белгиланган гигиеник талабларни ўз вақтида бажариб, зарурат бўлмаса уйдан кўчага чиқмай, карантин қоидаларига амал қилмоқда.
Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган.
Вилоят аҳолиси “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолишган.

