Архив зарварақларида Маҳмудхўжа Беҳбудий
Ўзбекистон Миллий архиви сақловидан ўрин олган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёт фаолияти ва унинг оила аъзолари ҳақидаги қисқача маълумот берувчи ҳужжатлар алоҳида қийматга эга.
Улардан инқилобгача бўлган давр ҳужжатлари сақловхонасидаги “Туркестанского районного Охранного отделения” фондидаги бир ҳужжатни мисол келтиришимиз мумкин.
Ушбу ҳужжат Самарқанд полицмейстери, подполковник Шведов томонидан Туркистон туман Қўриқлаш бўлими (ТРОО) кўрсатмасига мувофиқ махфий суриштирувдан сўнг 1913 йил 9 ноябрда ёзилган рапорт. Рапортда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг таржимаи ҳоли, оилавий аҳволи, иш фаолияти ҳақида қисқача маълумот олишимиз мумкин.

ЎзА