Арктика музёрар кемаси синовдан ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни «Арктика» музёрар кемаси Санкт-Петербург шаҳридан Мурманск бандаргоҳи томон йўл олди.
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни «Арктика» музёрар кемаси Санкт-Петербург шаҳридан Мурманск бандаргоҳи томон йўл олди.
Атом музёрари ҳарактланиши чоғида унинг музликлар шароитида ишлаши текширилади. Сафар тахминан икки ҳафта давом этади.
Атомкемаси тарихда биринчи бора Шимолий қутбга сузиб бора олган афсонавий машҳур «Арктика» музёрар кемасининг шарафига номланган. Янги кема жаҳондаги энг катта ва энг юқори қувватли атом музёраридир.
"Соф энергия"нинг ёзишича, «Арктика» бошқа кемаларни Арктиканинг ғарбий ҳудудларига мустақил ўтказиш учун мўлжалланган. Музёрар қуввати 175 МВтли «РИТМ-200» янги авлод реакторлари буғ манбаи бўлган қўшреакторли энергиявий қурилма билан жиҳозланган.
Портга жўнаб кетиш арафасида атомкемасининг соз ҳолатда ҳарактлана олиши устида синовлари бўлиб ўтди. Унинг якуний босқичи 16 сентябрда тугаган эди.