Аргентина ҳам плей-оффга йўл олди
Аргентина ва Австрия ўртасидаги баҳс “J” гуруҳидаги вазиятга ойдинлик киритди. Иккинчи тур якунларига кўра, аргентиналиклар кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, Австриянинг тақдири сўнгги турда ҳал бўлади.
Америка Қўшма Штатларининг Арлингтон шаҳридаги “AT&T Stadiu стадионида футбол бўйича Жаҳон чемпионати “J” гуруҳининг 2-тур учрашуви доирасида Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашув Аргентина терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги икки голга ҳам Лионель Месси муаллифлик қилди. Лионель Месси мундиаллар тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди У 18 та гол билан Мирослав Клозенинг 16 та голлик рекордини янгилади.
Шу тариқа жанубий америкаликлар очколарини 6 тага етказиб, муддатидан аввал плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Австрия эса 3 очко билан гуруҳдаги имкониятларини сақлаб қолмоқда.
“J” гуруҳидаги яна бир учрашувда Иордания ва Жазоир терма жамоалари ўзаро куч синашади. Баҳс 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 08:00 да старт олади.
Шунингдек, 23 июнь куни “I” гуруҳининг 2-тур баҳслари ҳам бўлиб ўтади. Унда Франция — Ироқ, Норвегия — Сенегал ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА