АҚШда сиёсий бурилиш юз берадими?
АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловнинг дастлабки натижасига кўра, Демократик партия вакиллари Парламентнинг ҳар икки палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди.
“Anadolu” хабарига кўра, Вакиллар палатасидаги 435 мандатдан 218 тасини эгаллаган демократлар қонун чиқарувчи ҳокимият устидан назоратни қайтариб олишди. Энди улар Республикачилар партиясидан Президент Дональд Трамп сиёсатига қарши чиқиш ва унинг ташаббусларини чеклаш имконига эга бўлади.
Демократлар Сенатдаги 53 ўрин туфайли 3 ноябрдаги сайловда ғалабани қўлга киритди. Умуман, ушбу оралиқ сайловда америкаликлар губернаторлар ва маҳаллий ҳокимият аъзоларидан ташқари Вакиллар палатасини тўлиқ, Сенатдаги 100 ўриндан эса 35 тасини қайта сайладилар.
Мамлакат қонунчилигига кўра, Вакиллар палатаси таркиби ҳар икки йилда тўлиқ янгиланади. Олти йиллик муддатга сайланадиган Сенат аъзоларининг эса тахминан учдан бир қисми ҳар икки йилда қайта сайлаб борилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА