АҚШда самолёт қатновлари тўхтаб қолди
Америка Қўшма Штатларининг йирик шаҳарларида ноқулай об-ҳаво, жумладан, ёмғир, бўронли шамол ва қор туфайли 63 рейс бекор қилинди, 2 минг 564 парвоз кечиктирилди.
“FlightAware.com” маълум қилишича, мамлакатда кенг нишонланадиган байрам – Шукрона куни муносабати билан саёҳат режалаштирган 55 миллионга яқин фуқаро учолмай қолди.
Айниқса, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий штатларда, Атлантика океани қирғоқлари ҳудудларида кучли ёмғир ёғган. Чикаго, Сент-Луис, Детройт, Индианаполис, Кливленд, Атланта, Нашвилл, Теннесси, Шарлотта, Вашингтон, Нью-Йорк ва Бостон каби шаҳарларда эрталабки рейслар кечиктирилган.
Кеча Юта, Вайоминг ва Колорадода кучли қор ёғди. Метеорология хизмати хабарига кўра, ёғингарчилик миқдори 15,24 сантиметрдан 30,48 сантиметргача бўлган.