АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокарага ишонч туфайли нефть нархи 100 доллардан пастлади
Болгария телеграф агентлиги хабарига кўра, Американинг WTI енгил нефть фьючерси, шунингдек олдиндан етказиб бериш қиймати 1,75 фоиз пасайиб, бир баррель учун 88,94 долларни ташкил этди.
Президент Дональд Трамп кеча АҚШ вакиллари Теҳрон делегацияси билан “жуда яхши учрашув” ўтказгани, мулоқот тахминан уч соат давом этганига урғу берди. Аввалроқ у БМТ йиғилишидаги нутқида Эрон билан келишув тузиш ёки мамлакатни “йўқ қилиш” бўйича “муҳим қарор” қабул қилиниши кераклигини айтган эди.
– Покистоннинг Теҳрон билан воситачилик қилиши ҳам кенг кўламли кескинлашув хавфини камайтириши мумкин, – деган “Bank Pro” хусусий рақамли банки бош ижрочи директори Паоло Брокардо. – Тарихан давлатлар аро муаммолар музокара йўли билан ечим топган.
А.Маматов, ЎзА