АҚШ Молия вазири СИ меҳнат бозорида кимга таҳдид солаётганини баҳолади
АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект одамлардан иш ўрнини тортиб олмайди, лекин бундан қандай фойдаланишни биладиганлар гуллаб-яшнайди
Сунъий интеллект одамлардан иш ўрнини тортиб олишига ишонмайман, – деди Бессент “Wall Street Journal” тадбирида. – Менимча, янги технологиядан қандай фойдаланишни биладиганлар бошқалардан иш ўрнини тортиб олишлари мумкин. Тарихан, инновация ҳар доим меҳнат бозорини кенгайтирган.
С.Раҳимов, ЎзА