АҚШ мигрантлар учун талабни кучайтирмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакатга учинчи дунё давлатларидан миграция жараёнини тўхтатиш устида мунтазам иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ саҳифасида баёнот берди.
Қайси давлатлар назарда тутилганини аниқ айтмаган Америка етакчиси “перманент тўхтатиш” тушунчасини ҳам изоҳламаган. Унинг сўзларига кўра, режа аввалги маъмурият даврида тасдиқланган жараённи ҳам қамраб олган.
Президент миграцияга оид имтиёзни фақат мамлакат фуқароларига нисбатан қўллаш, ички барқарорликка таҳдид солувчи шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш ва оммавий депортация усулидан ҳам фойдаланиш таклифини берган. Мазкур ташаббус АҚШ ҳарбий хизматчисига уюштирилган қуролли ҳужумдан сўнг илгари сурилмоқда.
“Reuters” нашри ёзишича, Ҳомийлик ва миграция хизмати ҳамда Ички хавфсизлик вазирлиги манбалари Байден даврида маъқулланган икки ҳужжат кенг қамровли тарзда қайта кўриб чиқила бошлаганини тасдиқлаган. Булар – бошпана аризаси ва 19 мамлакат фуқароларига берилган яшаш гувоҳномаси. Дарвоқе, яқинда юз берган отишмада гумонланган афғон фуқаросига бошпана айнан шу йил берилгани айтиляпти.
Айни пайт АҚШ Фуқаролик ва миграция хизмати афғон фуқароларига оид барча аризалар кўриб чиқилишини номаълум муддатга тўхтатган.
Д.Ҳакимов, ЎзА