АҚШ Эрон ва Ироқ чегарасини нишонга олди
Хузистон вилояти губернаторининг хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари “Report new agency” ахборот агентлигига берган баёнотида АҚШ томонидан Эрон-Ироқ чегарасида жойлашган “Шаломчеҳ” назорат-ўтказиш манзили атрофидаги ҳудудга ракета ҳужуми уюштирилганини тасдиқлади.
Эрон давлат телерадиокомпанияси маҳаллий ҳокимиятга таяниб ушбу зарба оқибатида камида икки киши бевақт ҳаётдан кўз юмгани, 11 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олгани ҳақида хабар берди. Расмийларнинг таъкидлашича, ҳужумга қарамай, чегара мажмуаси фаолиятини давом эттиряпти, жабрланганларга бевосита воқеа жойида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА