Анталияда дзюдочиларимизни янги марралар кутмоқда
Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди.
Мусобақада дунёнинг 93 давлатидан 442 нафар полвон медаллар билан бирга Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколари учун беллашади.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Кемран Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов, Шермуҳаммад Жандреев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова ҳамда Гулноза Матниязова каби дзюдочилар ҳимоя қилади.
Турнирнинг илк кунида 52 килограммгача вазн тоифасида Диёра Келдиёрова ўз омадини синаб кўради. У Тинка Истон (Австралия) ва Имен Бен Йоунес (Тунис) баҳси ғолибига қарши куч синашади. Вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида эса Кемран Нуриллаев эквадорлик Ленин Пресиадони синовдан ўтказса, 66 килограммгача вазнда Муҳриддин Тиловов россиялик Беслан Мудранов билан куч синашади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА