Анна Пракатень “Париж-2024” ярим финалида
Франциянинг Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг академик эшкак эшиш баҳсларида чорак финал баҳслари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатень иштирок этиб, маррага иккинчи бўлиб етиб келди (7:35.91) ва ярим финалга йўл олди. Ярим финал баҳслари 1 август куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Анна Париж Олимпиадасининг саралаш гуруҳида иштирок этиб, беш нафар спортчи орасида 7:37.80 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА