Андижонда болалар байрами кенг нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганининг 3 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги “Eco Park” истироҳат боғида байрам тадбири ўтказилди. Унда ижтимоий ҳимоя соҳасида фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг фарзандлари иштирок этди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотлар томонидан тайёрланган ижодий чиқишлар, саҳна кўринишлари ҳамда кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.
[gallery-29731]
Шунингдек, болалар учун спорт мусобақалари, интерактив ўйинлар ва турли танловлар ташкил қилиниб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди. Тадбир давомида ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳам тақдим этилди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан қутлади.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар ва мусобақалар ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мазкур байрам болажонларга қувончли лаҳзалар улашиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб турмуш шароитларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ифодаси бўлди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА