Андижон давлат университетида битирувчиларга дипломлар тантанали топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон давлат университетида 2025/2026 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.
Маросимни университет ректори, профессор Б. Акбаралиев очиб, битирувчиларни ҳаётларидаги муҳим босқични муваффақиятли якунлагани билан табриклади. У ёшларга келгуси фаолиятида эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда қўллаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларини тилади.
[gallery-30489]
Таъкидланганидек, жорий йилда университетни жами 2805 нафар талаба битирди. Шундан 2599 нафари бакалавриат, 206 нафари магистратура босқичи битирувчиларидир.
Тадбир давомида ўқишда юқори натижаларга эришган, бакалавриат ва магистратура босқичларини имтиёзли диплом билан тамомлаган битирувчилар тақдирланди ҳамда уларга дипломлар тантанали равишда топширилди.
Маросимнинг бадиий қисмида санъаткорлар ва иқтидорли ёшлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Битирувчилар, устозлар ва ота-оналар иштирокида олинган эсдалик суратлари ушбу қувончли куннинг ёрқин лавҳаларига айланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА