Амударёда ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларда ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 145 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзоланган эди.
[gallery-29512]
Бугунги кунда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги ушбу лойиҳа доирасида Амударё туманида қуввати суткасига 40 минг м³ бўлган “Манғит” сув тозалаш иншооти қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Шартнома қиймати 12,99 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу иншоот қурилиши Хоразм вилоятидаги “Оби ҳаёт инжиниринг” масъулияти чекланган жамият қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Сув тозалаш иншооти қурилиш ишлари яқин кунларда муваффақиятли якунланади. Бу ердаги лабораториялар ва сувни етказиб берувчи иншоотлар Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланамоқда. Уларнинг барчаси автоматлаштирилган тарзда бошқарилади.
Лойиҳа доирасида туман аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 15 та овул ва маҳаллаларда 3 та сув тақсимлаш иншооти, 354 километр сув тармоғи, 6 та сув резервуарини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 11 минг 991 та сув ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “РУ-1”, “Қуюк-кўпир” ва “Қиличбой” сув тақсимлаш иншоотларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва жами 319 километр сув тармоғи тортилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА