Ҳамкорлик, имконият ва самара
Андижонда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида 20 миллиард сўмликдан зиёд шартномалар имзоланди.
Андижонда ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида 20 миллиард сўмликдан зиёд шартномалар имзоланди.Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, ҳудудий корхоналар экспорт салоҳиятини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самаралари ушбу тадбирда ҳам яна бир бор намоён бўлди.
Ярмаркада вилоятдаги 300 дан ортиқ корхона-ташкилот, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган 1300 дан зиёд, хусусан, 20 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар намойиш этилди.
Айниқса, автомобилсозлик саноатига бутловчи қисмлар ва жиҳозлар етказиб берувчи корхоналар алоҳида ўрин эгаллади.
– Корхонамизда автомобиллар учун 70 дан ортиқ турдаги электр сим ўровлари тайёрланади, – дейди Хонобод шаҳридаги “УзКоджи” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси раҳбари Бахтиёр Абдураҳмонов. – Маҳаллийлаштириш дастури доирасида автомобиль ва тракторлар учун электр симлар тайёрланаётган корхонамизда юк автомобиллари учун ҳам электр симлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, автомобилсозлик саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти йилдан-йилга кенгаймоқда. Шаҳрихон туманидаги “SDK Group And” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона маҳсулотлари сифати ва замонавий дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
– Автомобиль, трактор ва саноат ускуналари учун 150 дан зиёд турдаги мой, ҳаво ва ёқилғи фильтрлари ишлаб чиқарамиз, – дейди корхона бош директори Ўктамжон Абдусатторов. – Бугунги кунда маҳсулотларимиз нафақат GM-Uzbekistan корхонасига, балки барча вилоятларга етказиб берилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида импорт ўрнини босувчи 3 миллиард 816 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, корхоналарни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш натижасида вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифат жиҳатидан ҳам яхшиланиб бораётгани ярмаркада намойиш этилган озиқ-овқат ва ярим тайёр, шунингдек, саноат, трикотаж маҳсулотлари, мебель ва уй-рўзғор буюмлари мисолида яққол намоён бўлди.
Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Мева-сабзавотни қайта ишлаб, 15 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрламоқдамиз, – дейди Андижон туманидаги “Замин Мурод саховати” хусусий корхонаси раҳбари Дилмурод Юсупов. – Ўтган йили қарийб 200 миллион сўмлик қайта ишланган маҳсулот халқимиз дастурхонига етказиб берилди. Айни пайтда маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар тузиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ярмаркада вилоятдаги қатор корхоналар янги турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди. Хусусан, Олтинкўл туманидаги “Ayup” хусусий корхонаси томонидан қуюлтирилган сут, Жалақудуқ туманидаги “Дардга дармон наботот” хусусий корхонасининг табиий гиёҳлардан тайёрлаган сироплари, замонавий мебель ва сифатли қурилиш маҳсулотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ярмарка нафақат унда иштирок этган ишлаб чиқарувчилар, балки кўплаб чакана ва улгуржи савдо корхоналари вакилларига ҳам қулай ва манфаатли ҳамкорлик шартномалари тузиш учун кенг имконият яратиб берди.