Амир Темур меросига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган давлат техника университетида буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Университетнинг Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар фаол иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Амир Темурнинг бой тарихий мероси, давлат бошқарувидаги юксак салоҳияти, ҳарбий санъатдаги ноёб тажрибаси ҳамда “Куч — адолатда” тамойили асосида олиб борган сиёсатини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, талаба-ёшлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бу чиқишлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлаб, маънавий муҳитни янада бойитди.
[gallery-28650]
Университет Ахборот-ресурс маркази томонидан эса буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. У иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, тарихий билимларни янада бойитишга хизмат қилди.
Бундай маънавий-маърифий учрашувлар ёшларнинг миллий тарихга қизиқишини ошириш, аждодлар меросини чуқур ўрганиш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА