Амалий ишлар янада такомиллашади
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ижтимоий шериклик комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди аъзолари, Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар, карлар жамиятлари ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари қатнашди.
Йиғилишни Ижтимоий шериклик комиссияси раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова бошқарди. Дастлаб 2023 йил Давлат гранти ажратиш бўйича биринчи ва иккинчи танлов ғолибларига сертификатлар топширилди.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг 15 февралидан 31 мартигача бўлган муддатда эълон қилинган давлат гранти 1- ва 2- танловларига тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилди.
– “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш” мавзусидаги биринчи давлат гранти ҳамда “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги иккинчи давлат гранти танловлари ўтказилди, –дейди вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Ҳамид Бешимов. – 2023 йил 15 февралдан 31 мартгача ўтказилган ушбу танловларга 18 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 19 та лойиҳалар тақдим этилди.
Комиссия аъзолари 7 та лойиҳанинг ғолиблигини эълон қилди. Шунингдек, мазкур лойиҳалар 50 миллион сўмдан жами 349.7 миллион сўмга молиялаштириш бўйича қарор қабул қилди. Шундан сўнг, комиссия томонидан миллий маданий марказлар, Ўзбекистон нгиронлар, кўзи ожизлар, карлар жамиятлари ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Президентимизнинг 2022 йил 29 апрелдаги қарори асосида 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан Ўзбекистон ногиронлар, кўзи ожизлар, карлар жамиятлари ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилди. Ушбу қарор ижроси таъминланиб, мазкур ташкилотларга ажратиладиган маблағлар тегишли тартибда вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Шунга асосан 2023 йилда Ўзбекистон ногиронлар жамияти иш ҳақи харажатларига 650,4 миллион сўм, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти иш ҳақи харажатларига 1319,7 миллион сўм, Ўзбекистон карлар жамияти иш ҳақи харажатларига 106,3 миллион сўм ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлинмалари иш ҳақи харажатларига 106,3 миллион сўм жами 2228,6 миллион сўм маблағ молиялаштирилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2023 йил 22 февралдаги 12-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига маблағ йўналтириш тўғрисида” ги қарорига асосан Савдо-саноат палатаси иш ҳақи харажатларига 4014,0 миллион сўм ва миллий маданий марказлар учун 487, 2 миллион сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан вилоят жамоат фондига йўналтирилган. Бугунги кунда ушбу ташкилотлар билан тегишли тартибда “Давлат субсидиясини ажратиш тўғрисида” ги шартномалар изоланди. Бундан ташқари, мазкур ташкилотларнинг 2023 йилдаги чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.
[gallery-11998]
Йиғилишда Ижтимоий шериклик комиссияси томонидан топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш ҳамда йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Ушбу ташкилотлар билан бирга келгусидаги вазифалар белгиланди. Баён этилган фикр ва мулоҳазаларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ижтимоий шериклик комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА