Амалга оширилган ишлар сарҳисоби
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари қарорлари асосида жорий йилнинг 9 ойи давомида фонд қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 21 минг 108 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида 15 миллиард 376 миллион 485 минг сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, 14 минг 822 та эҳтиёжманд оилага 10 миллиард 856 миллион 596 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 8 минг 609 та оилага кундалик истеъмол товарлари учун 2 миллиард 753 миллион 555 минг сўм, 172 та оилага дори воситалари учун 488 миллион 277 минг сўм, 5 минг 613 та оилага 6 миллиард 526 миллион 47 минг сўм ва 428 та оилага бошқа кўринишдаги ёрдамлар учун 1 миллиард 88 миллион 715 минг сўм ажратилди. Шу жумладан, “Темир дафтар”га киритилган 2 минг 860 та оилага 2 миллиард 408 миллион 290 минг сўм, “Аёллар дафтари”даги 3426 нафар хотин-қизга 3 миллиард 162 миллион 141 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 409 та оилага 98 миллион 990 минг сўмлик моддий ёрдам берилди. Шундан 150 та кам таъминланган оилага 52 миллион 142 минг сўм, 86 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага 22 миллион 486 минг сўм ҳамда 173 та оилага 24 миллион 380 минг сўмлик бошқа кўринишдаги ёрдам кўрсатилди.
Йиғилишда фонд томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири