Алимент пулини олдиндан тўлаб берди
Мажбурий ижро бюросининг Тупроққалъа туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, қолаверса, тарғибот ишлари натижасида томонлар келишиб, фарзанди вояга етгунига қадар ҳисобланган 91 миллион 245 минг 600 сўм алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2015 йил 17 февралдаги суд буйруғига асосан, Тупроққалъа туманида истиқомат қилувчи, қарздор Д.Машариповдан унинг собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи М.Абдуллаева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.