Александр Данченко: референдумда қонунбузарликлар кузатилмади
Референдум жараёнларини халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам кузатиб бормоқда. МДҲ Парламентлараро ассамблеяси вакили Александр Данченко референдум ўтказилаётган участкаларни кўздан кечирди.
– Ташкилий ишлар юқори савияда. Шунинг учун аҳоли участкаларда муаммосиз, эркин ўз хоҳиш-иродасини билдирмоқда, – деди Александр Данченко. – Беларусь Республикаси Миллий мажлиси депутати сифатида фаолият юритаман. Шу сабабли МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари сафига киритилганман. Кузатувчиларга ҳам барча шароит яратилган. Марказий сайлов комиссияси истаган барча ахборотимизни тақдим этмоқда.
Муҳими, одамлар референдумда фаоллик кўрсатмоқда. Улар ўз келажаги яхшироқ бўлиши учун, буни тушунган ҳолда тадбирда иштирок этаётгани сезилиб турибди.
Биз, яъни беларусь ва ўзбек халқи дўстлармиз. Бир-биримизга фақат яхшилик тилаймиз.
Айтиб ўтишим керак, 1983 йилда хизмат тақозоси билан Фарғонага келганман. Ўшанда чўлу биёбон деб тасаввур қилган жойим ям-яшиллигини кўриб ҳайратга тушганман. Бугунги кунда эса Ўзбекистон анча тараққий этганига гувоҳ бўлдим.
ЎзА мухбири
Норгул АБДУРАИМОВА ёзиб олди.
--0--