Акбаров Нодирбек Аскаралиевичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Грунтлардаги тўлқин жараёнларини сонли моделлаштириш ва уларни алгоритмлаш хусусиятлари” мавзусида
Акбаров Нодирбек Аскаралиевичнинг 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи ихтисослиги бўйича “Грунтлардаги тўлқин жараёнларини сонли моделлаштириш ва уларни алгоритмлаш хусусиятлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.T/FM.10.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 15 июль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳар, Дўрмон йўли, 40-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Тел.: (99855) 520-02-45, (99855) 520-04-46
e-mail: instmech@academy.uz