Академик лицейга янги китоблар совға қилинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан янги ўқув йилининг сифати ва самарадорлигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан янги ўқув йилининг сифати ва самарадорлигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими масъуллари, лицей ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Сотволдиев лицей жамоасини янги ўқув йили билан табриклаб, ўқитувчилар фаолияти ва ўқувчи-ёшларнинг ўқиш ҳамда изланишларига муваффақият тилади. Мамлакатимизда кейинги йилларда ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, Ватанга муносиб кадрлар бўлиб улғайиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича фикр юритди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 449 ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 154 нафари жорий йилги тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, биринчи курсга қабул қилинган ўқувчилардир.
Бўлажак осойишталик посбонлари таълим олаётган мазкур замонавий ўқув муассасасида ёшларнинг чуқур билим олиши, кўникмаларини мустаҳкамлаши ва жисмонан чиниқиши учун барча шароит яратилган. Кенг, ёруғ ўқув хоналари ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа зарур кўргазмали воситалар билан жиҳозланган. Лицейда ички ишлар идораларида хизмат қилаётган энг тажрибали ходимларнинг учрашувлар ўтказиши, ўқувчиларга сабоқ бериши йўлга қўйилган.


Тадбирда энг аълочи, энг фаол 12 нафар ўқувчи вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан муносиб рағбатлантирди. Лицей кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид томонидан юборилган китоблар топширилди.
Учрашув якунида лицей ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари барчага бир олам қувонч улашди.