Аичи-Нагоя-2026: Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев — Осиё ўйинлари чемпионлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
ЎзА фотомухбири Сарвар Ўрмонов Аичи-Нагоядан хабар беради.
Жорий йил жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев XIX Осиё ўйинларида ҳам юксак натижа қайд этди.
Енгил вазнли спортчилар жуфтлиги — LM2х дастурида стартга чиққан ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда барқарор ва ишончли иштирок этиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди.
[gallery-31596]
Шу тариқа Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшди. Спортчиларнинг ушбу ғалабаси мамлакатимиз академик эшкак эшиш мактаби салоҳияти ва халқаро майдондаги изчил натижаларининг яна бир тасдиғи бўлди.
Ғолиблик шоҳсупасида давлатимиз байроғининг баланд кўтарилиши ва мадҳиямиз янграши спортчиларимиз учун ҳам, уларнинг мухлислари учун ҳам унутилмас лаҳзаларга айланди.
Сарвар ЎРМОНОВ(сурат),ЎзА