Аҳолининг молиявий саводхонлиги муҳим
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида молиявий саводхонликни ошириш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарда ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш каби асосий йўналишлар интерфаол усулда тушунтирилди. Банкларда жисмоний ва юридик шахсларга ҳисоб рақам очиш ва юритиш, суғурта бозори ва суғурта турлари ҳам иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.
[gallery-14301]
- Аҳолининг молиявий саводхонлиги юқори бўлиши молиявий хизматлар соҳаси ривожига сезиларли таъсир кўрсатади, - дейди Марказий банкнинг Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти масъул ходими Собир Эсанов. - Бугунги ўқув-семинаримизда Навоий вилоятидаги тижорат банклари, суғурта компаниялари ва етакчи тадбиркорлар таклиф қилинди. Ёшлар томонидан билдирилган савол ва таклифларга тегишли мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. Молиявий саводхонликни оширишга қаратилган маҳорат дарсларимиз республикамизнинг барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этиляпти.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/YV_TM3IBPV0" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА