Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда
Бухоро шаҳридаги 4-оилавий поликлиникаси 380 қатновга мўжалланган. “Наршахий”, “А.Навоий”, “Ғ.Ғулом”, “С.Шерозий”, “С.Рахимов”, “Дилкушо” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолига хизмат кўрсатади.
Мазкур аҳолига поликлиниканинг 132 нафар тиббиёт ходимлари бирламчи тиббий – санитария хизматини кўрсатиб келмоқда. Шундан 26 нафари умумий амалиёт врачлари ҳамда 38 нафари ҳамшираларни ташкил этади.
Поликлиникада коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида қатор профилактика ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро шаҳар 4 – оилавий поликлиника ҳудудида жами 197 нафар фуқоролар ва уларнинг 408 нафар оила-аъзолари уй карантинига олинди. Врач ва патронаж ҳамширалари томонидан кунига 2 марта тиббий назорат олиб борилиши таъминланди.
Поликлиника ҳудудидаги уй карантинига олинган жами 76 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори билан тасдиқланган тартиб асосида тиббий назоратдан чиқарилди. Ҳозирги кунда жами 70 та хонадон уй карантинига олинган. Шулардан 11 нафар фуқаро шифохоналарда даволанмоқда. Уй карантинидаги фуқароларнинг 14 нафари симтомсиз, 107 нафари симптомли. Бугунги кунда 14 нафар шифохонада даволанаётган фукароларнинг 13 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ва 1 нафари Вобкент тумани тибиёт бирлашмасида даволанмокда.
Уй шароитида даволанаётган жами 120 нафар фуқароларга дори-воситалари тўплами бепул тарқатилди. Даҳа шифокорлари ва патронаж ҳамширалари томонидан дори-воситаларини ичиш тартиблари батафсил тушунтирилган. Қолган 77 нафар уй карантинидаги фуқароларнинг 19 нафари вояга етмаганлиги, 6 нафари ҳомиладорлиги, 15 нафари эмизикли аёллиги ва қолган 37 нафари стационарга ётқизилганлиги сабабли КОВИД-ТЎПЛАМ берилмади.
Шу билан бирга, карантин даврида поликлиника ҳудудидаги 5 290 та хонадонлардаги фуқаролар билан даҳа врачлари ва патронаж ҳамширалари томонидан мунтазам равишда телефон орқали мулоқот қилиш (онлайн патронаж) орқали касалликни эрта аниқлаб, ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни назоратда ушлаб туриш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Поликлиникада аёллар ва эркаклар учун алоҳида изолятор хонаси ташкил қилинган. Ҳар бирида кислород концентраторлари ва пульсоксиметлар, танометр, фонендоскоп ҳамда 14 турдаги дори-воситаларидан иборат бикс билан таъминланган Изолятор хоналарида шахсий тиббий воситалари (комбинзон, кўзойнак, маска, қўлқоп, этик) билан тўлиқ кийинган тиббиёт ходим (АУШ, тор мутахассис ва ҳамшира)лари беморни текширувдан ўтказиб, тиббий ёрдам кўрсатиши, лозим бўлганда стационарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда.
Поликлиникада жами 4 та мобил гуруҳи ташкил қилинган. 2 та Дамас русумли автомашина ва мобил телефонлари билан таъминланган. Ҳар бир мобил гуруҳлари оилавий шифокор, тор мутахассис ва патронаж ҳамшираси каби тиббиёт ходимларидан иборат бўлиб, мобил гуруҳларнинг 1 таси изолятор хоналарида ҳамда 3 таси чақириқларни (бир кунда 15 тагача) бажариб келмоқда.
Ҳар бир даҳа шифокори ва патронаж ҳамширалари хонадонма-хонадон юриб, фаол патронаж қилишлари ва аҳолини хатловдан ўтказиб, ҳудуди бўйича умумлаштирилган ҳолдаги таҳлилий маълумот (Д-назоратдагилар, ногиронлар, ҳомиладорлар ва 1 ёшгача болалар) идан келиб чиқиб, муаммоларини аниқлаши ва уларнинг ечими бўйича зарур чора-табдирлар белгилаб келмоқда.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларига карантин чораларини ташкил этиш тартиби буйича МФЙ лар раислари, маҳалла нозирлари ва фаоллари билан телеграмм гуруҳ ташкил килиниб, ишлар олиб борилмоқда. Бунда, симптомсиз кечаётган беморларни уй шароитида даволаш ва симптомли беморларни шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилган.
Уй карантини муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори билан тасдиқланган тартиб асосида карантиндан чиқариб, белгиланган тартибда реабилитацион тавсиялар бериш каби вазифалар назарда тутилган ва амалда ижроси таъминланган. Ҳозирги кунда, пандемия даврида тиббиёт ходимлари шахсий тиббий воситалар (Комбинзон, ниқоб, кўзойнак, қўлқоп, резина этик, антисептик) билан тўлиқ таъминланган.
Зариф Комилов, ЎзА