Аҳоли мурожаатлари тингланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадларига хизмат қилмоқда.
Наманган вилоят Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, “Аёллар дафтари” бўйича вилоятга бириктирилган ишчи гуруҳ раҳбари А. Ишонхўжаев ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирокида юзга яқин фуқаролар мурожаати кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан тоза ичимлик суви, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, ишга жойлашиш билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди. Уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва вазифалар берилди. Алоҳида муддат ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
[gallery-12426]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА